Page 104 - 3-2017
P. 104

Хорижий филология.№3, 2017 йил



                   У  республика  илмий  ҳаѐтида  фаол  иштирок  этиб,    2  та  монография,  4  та  ўқув
            қўлланма,  2  та  луғат,  5  та  услубий  қўлланма,  300  дан  ортиқ  тезис  ва  илмий  мақолалар
            муаллифидир, унинг раҳбарлигида 2 та  номзодлик диссертацияси ҳимоя  килинди. Ҳозирги
            пайтда  унинг  шогирдлари  тилшуносликнинг  долзарб  масалаларига  оид  турли  мавзуларда
            илмий  изланишлар  олиб  бормоқдалар.  С.Р.Раҳимов  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти
            ―Истеъдод‖ жамғармасининг ―Устоз‖ унвонига сазовор бўлган. У бир неча йиллар давомида
            Ўзбекистон Жаҳон тиллар университети ҳамда Самарқандда чет тиллар институти қошидаги
            докторлик диссертацияларни ҳимоя қилишга ихтисослашган илмий кенгаш аъзоси сифатида
            фаолият  кўрсатиб  келган.  Олим  умри  давомида  фан  номзодлигига  даъвогарлик  қилган
            кўплаб ѐшларга ўз маслаҳатларини аямади, уларни қўллаб-қувватлади. Профессор С.Раҳимов
            Самарқанд  давлат  чет  тиллар  институти  тасарруфида  нашр  қилинадиган  ―Хорижий
            филология‖ ва Жиззах шаҳрида чоп этиладиган ―Антик дунѐ‖ журналлари таҳририяти аъзоси
            сифатида ҳам самарали фаолият юритиб келди.
                   Домланинг сиймоси ҳамкасблар, шогирдлар қалбида доимо сақланажак.

                                                    Ш.Сафаров, А.Маматқулов, Ғ.Мирсанов, В.Воситов








































                                                           103
   99   100   101   102   103   104   105   106   107   108   109