Page 103 - 3-2017
P. 103

Хорижий филология.№3, 2017 йил























                                                Сотиболди Раҳимов
                                                    (1943-2017)

                   Андижон  давлат  университети  Чет  тиллар  факультетининг  асосчиларидан  бири,
            жонкуяр  устоз,  инглиз  тили  фонетикаси  кафедраси  мудири,  филология  фанлари  доктори,
            профессор,  Халқаро  антик  дунѐ  илмий  академиясининг  академиги  Сотиболди  Раҳимовдан
            жудо  бўлдик.  Сотиболди  Раҳимов  нафақат  Андижон  давлат  университети,  балки
            Республикамиз  филология  фани  ривожланишига  катта  ҳисса  қўшган  олим  эди.  У  киши
            Андижон  давлат  педагогика  тиллар  институти  ташкил  қилинган  даврдан  бошлаб  турли
            лавозимларда  фаолият  кўрсатиб,  минглаб  шогирдларга  устозлик  қилди.  Ушбу  инсоннинг
            номи  қалбларда  мангу  яшайди.  Бу  жудоликдан  нафақат  Андижон  давлат  университети
            профессор-ўқитувчилари,  талабалари,  балки  у  кишини  билган,  бу  инсон  ҳақида  эшитган
            барча  инсонлар  чуқур  қайғуда.  Устоз  ҳаѐти  давомида  кўплаб  савоб  амалларни  амалга
            оширган,  имкони  борича  ҳар  бир  кишини  қўллаб-қувватлаб,  ўзининг  қимматли
            маслаҳатларини аямайдиган инсон эди. Кўплаб фан докторлари, фан номзодлари, магистрлар
            ва  бакалавр  мутахассисларига  узтозлик  қилган    мазмунли  умр  эгаси  эди.  Домланинг
            дўстлари, шогирдларининг бу зотнинг охирати обод бўлишига ишончи комил!
                   Сотиболди  Раҳимович  Раҳимов  1943  йил  Асака  туманининг  Файзиобод  қишлоғида
            таваллуд топган. У 1960-1965 йилларда Тошкент чет тиллар педагогика институтида таҳсил
            олган.  1965-1968  йилларда  Андижон  давлат  тиллар  педагогика  институти  инглиз  тили
            кафедраси  ўқитувчиси,  1968-1970  йиллари  Москва  давлат  чет  тиллар  институти  стажѐр-
            тадқиқотчиси, 1970-1973 йиллари  шу институтнинг аспиранти, 1973-1974 йиллари Андижон
            давлат  тиллар  педагогика  институти  инглиз  тили  кафедраси  катта  ўқитувчиси,  1973-1977
            йиллари    чет  тиллар  факультети  декани,  1977-1983  йиллари  инглиз  тили  лексикаси  ва
            стилистикаси  кафедраси  мудири,  доценти,  1983-1985  йиллари  Москва    тилшунослик
            институти докторанти, 1985-1991 йиллари инглиз тили лексикаси ва стилистикаси кафедраси
            мудири, 1991-2010 йиллари эса инглиз тили лексикаси ва стилистикаси кафедраси мудири,
            профессори  каби  масъулиятли  лавозимларда  фаолият  олиб  борган.  Домла  ҳозирга  қадар
            Андижон  давлат  университети  инглиз  тили  фонетикаси  кафедраси    мудири  лавозимида
            ишлаб келаѐтган эдилар.
                   С.Р.Раҳимов 1974 йилда Москва давлат чет тиллар институтида филология фанлари
            доктори,  проф.  Н.А.Слюсарева  раҳбарлигида  ―Инкорлик  категориясининг  тил  тизимида
            тутган ўрни‖ мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
                     Тинмай  илмий  изланишлари  натижалари  ўлароқ,  1983-1985  йилларда  С.Р.Раҳимов
            Москва  тилшунослик  институтида  докторантурани  ўтаб,  1990  йили  Москва  давлат  ҳарбий
            чет тиллар институтида ―Дейксис как объект исследования сопоставительной лингвистики‖
            мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.


                                                           102
   98   99   100   101   102   103   104   105   106   107   108