Page 106 - 3-2017
P. 106
Хорижий филология.№3, 2017 йил
ва ушбу дарслик тилшунослар оламида йиллар давомида кутилган оламшумул воқеага
айланди.
―Ў.Қ.Юсуповнинг чоғиштирма тилшунослик илмий мактаби‖ (2017) номли илмий
рисола Ў.Қ.Юсуповнинг тилшунослик ривожига қўшган ҳиссаси, хусусан, ўзбек
тилшунослигида профессор томонидан яратилган чоғиштирма тилшунослик мактабининг
асосий тушунча ва тамойиллари, шу билан бирга, тилшуноснинг библиографик
кўрсаткичини ҳам ўз ичига олган.
Ў.Қ.Юсупов ўз ҳаѐти давомида тинмай меҳнати билан ўзбек тилшунослиги ривожига
катта улуш қўшган ва келажак авлод учун ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмас абадий мерос
қолдирган инсон.
Ш.Сафаров, И.Сиддиқова, Ж.Жумабоева
105