Page 107 - 3-2017
P. 107
Хорижий филология.№3, 2017 йил
TRANSLATION ТАРЖИМА
С.С.Толстой (Россия)
ТАРЖИМА ЖАРАЁНИДА ЛУҒАТ ВА МАЪЛУМОТНОМАЛАР
БИЛАН ИШЛАШ
Таржима билан шуғулланадиган ҳар қандай киши маълумотнома (справочник) ва
луғатлардан фойдалана билиши керак. Ҳақиқатан ҳам шундай, ҳатто, чет тил бўйича энг
катта мутахассис ҳам унинг сўзларини тўлиқ эгаллай олмайди ва шунинг учун луғатга
мурожаат қилишга мажбур бўлади. Шу билан боғлиқ ҳолда қуйидаги саволлар пайдо бўлади:
I. Таржимонга, биринчи навбатда, айнан қандай луғатлар керак?
II. Қачон луғатга мурожаат этилади?
III. Агар мавжуд маълумотномаларнинг бирортаси ҳам саволингизга жавоб бермаса,
қандай йўл тутиш керак?
IV. Луғат ва маълумотнома билан ишлаш усули қандай?
I. Инглиз тилида луғат ва маълумотномалар жуда кўп. Бироқ таржимон уларнинг
ҳаммасидан фойдаланиши шарт эмас. Асосийлари ва мукаммалларини билишнинг ўзи
етарли. Қуйида ўқувчи эътиборига шундай луғатларни ҳавола этамиз.
1) Англо-русский словарь. Тузувчи проф.В.К.Мюллер, муҳаррир Ю.В.Семенов. Бу
инглиз тили таржимони учун асосий ўқув қўлланма (бир неча нашри бор).
2) Англо-русский фразеологический словарь (М., ГИС, 1955).
А.В.Куниннинг мазкур луғатида ҳозирги инглиз тили фразеологияси (идиома ва бошқа
турғун бирикмалар) таржимаси берилган.
3) Кейин Вебстернинг Катта қомусий луғати (Webster‘s International Dictionnary. –
London, J.Ball and C, даврий нашр)ни тавсия этиш мумкин. Вебстерда инглиз тилининг
деярли бутун луғат бойлиги – ярим миллион атрофидаги сўз – жамланган. Бу луғатга хос
хусусият саҳифаларнинг юқори ва пастки қисмларга бўлинганлигидир. Юқори қисмда
қўлланувчан, пастки қисмда кам қўлланадиган сўзлар жойлаштирилган.
4) Вебстер луғатининг америкача муқобили – Америкада инглиз тилининг
хусусиятларини ўзида акс эттирган Франк ва Вэгнел луғати (Funk and Wagnall. New Standard
Dictionnary. – New York).
5) Оксфорд луғати деб аталувчи луғат (The Oxford Dictionnary, vol. I-XII vith
supplement and Biography. – Oxford, даврий нашр) ҳам катта фойда келтириши мумкин. Бу
луғат ҳозирги пайтда алоҳида талаффуз қилинадиган барча инглизча сўзларнинг изоҳини
беради. Ҳар бир сўз инглиз адабиѐтидан олинган мисоллар билан изоҳланган.
«Оксфорд»нинг қисқартирилган шакли – Concise Oxford Dictionnary ҳам бор.
6) H.W.Fower and F.G.Fowerнинг «Modern English usage», Oxford, Clarendon Presse
китобида қатор шубҳали стилистик масалаларга жавоблар берилган.
7) Америкада инглиз тилининг қўлланиш хусусиятларини ўрганиш учун қуйидаги
луғат тавсия этилади: H.W.Horwill. Dictionnary of Modern American Usage. – Oxford,
Clarendon Press, 1946 (ва унинг кейинги барча нашрлари).
8) Идиомалар учун яна F.H.Vizetelly and L. de Bekker, A.Desk-book of English Idioms and
Idiomatic Phrases. – (New York) тавсия этилади.
9) Бревернинг қуйидаги луғати ҳам фойдадан ҳоли эмас: Brewer. Dictionnary of Phrase
and Fable. – Bell, London, 1948. Ўзида турли тарихий хотира ва ҳаволаларнинг, энг машҳур
цитата, хос сўз, фольклор материали ва бошқаларни мужассам этган.
10) Иқтисодий терминларни Е.Е.Израилевичнинг «Англо-русский» луғатидан излаш
керак (Москва: Внешторгиздат). Унда умумий иқтисод ва ташқи савдода кўп қўлланадиган
сўзлар берилган.
106