Page 108 - 3-2017
P. 108
Хорижий филология.№3, 2017 йил
11) Техник терминларни таржима қилишда А.Е.Чернухин таҳрири остида чоп этилган
100000 сўзли «Англо-русский технический словарь» (М.: ГОНТИ, 1938) ва проф.Белькин
таҳрири остида эълон қилинган «Англо-русский политехнический словарь» катта ѐрдам
беради. Политехник луғатлардан ташқари, соҳавий (қишлоқ хўжалиги, металлургия ва б.)
инглизча-русча луғатлар мавжудлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак.
12) Талаффузни ўрганишда Даниэл Жоунснинг талаффуз луғатига таяниш мумкин:
Daniel Jones. An English Pronouncing Dictionary. – London: Dent (Даврий луғат).
13. Машҳур муаллифлар асарларидан олинган кўчирма (цитата)ларни Бартлеттининг
луғати билан текшириш мумкин: Bartlette. Familiar Quotations.
14. Слэнг (яъни қўпол, дағал, бачкана) тил учун Jons S.Farmer ва W.E.Henleyнинг
«Dictionary of slang and colloquial English» (London: Methuen) китоби тавсия қилинади.
Маълумотномалардан фойдалана олиш тартиби қандай? Керакли сўзни, энг аввало,
умумий инглиз-русча (общий англо-русский словарь) луғатдан излаш зарур. Агар бу сўз у
ердан топилмаса, юқорида эслатилган нисбатан мукаммал энциклопедик луғатга (Вебстер
луғатига) мурожаат этиш лозим. Агар изланаѐтган сўз унда ҳам бўлмаса соҳавий луғатларни
қараб чиқиш керак.
II. Шубҳа туғилган ҳар қандай ҳолатда луғатга қараш лозим. Мазкур гапнинг нафақат
таркибий қисмлари, балки бирор бўлаги охиригача тушунилмаган барча ўринларда шубҳа
пайдо бўлаверади.
III. Агар изланаѐтган сўз ѐки термин бирорта ҳам луғатдан топилса, қуйидагиларни
тавсия қилиш мумкин. Олий ўқув юртининг нуфузли дарслиги ѐки мазкур мутахассислик
бўйича инглиз тилида ѐзилган китобни ва унинг рус тилига таржима қилинган вариантини
олиш керак. Бу дарсликдан талаб этилаѐтган сўз, тушунча ѐки терминни мавзулар
кўрсаткичидан алифбо тартибида излаш лозим (деярли барча дарсликларда бундай
кўрсаткичлар бўлади), чунки мазкур асосий сўз бошқа такрорланмайди, балки
(тильда) деб аталувчи белги билан алмаштирилади.
Терминологик сўз бирикмага нисбатан тасодифий бўлган нарса фразеологик бирликка
нисбатан асосий қоидага айланади.
Идеома, мақол ѐки бошқа фразеологик бирикмани доимо (маъно жиҳатдан) асосий
сўзга қараб излаш керак. Агар бу ерда қайси сўзнинг асосий эканини топиш қийин бўлса,
бутун уядаги сўзлардан керакли маънони излаш керак.
Аксарият луғатлар сифатдош ва ўтган замон шаклларини бермайди ва ўқувчини нуқул
асосий сўзга (ноаниқ шаклга) йўллайверади.
Луғат билан ишлашдан олдин унда қабул қилинган шартли белгилар ҳамда талаффуз
ѐки транскрипция тизими билан, албатта, танишиш керак. Масалан, юқорида қайд этилган
(тильда) белгисининг ҳозиргина такрорланган сўз ўрнида ишлатилишини билиш
лозим. Инглизча изоҳли луғатдан фойдаланаѐтган киши диакритик деб аталувчи белгиларга
(diacritical marks), алоҳида эътибор қилмоғи зарур, яъни ҳарф устига қўйилувчи «птичка»,
икки нуқта ва бошқа белгиларга алоҳида эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ.
Кўпинча, шундай қийинчиликка ҳам дуч келинади: изланаѐтган сўз луғатда бор,
муқобиллари берилган, аммо керакли маъно гўѐ қайд этилмагандек туюлади. Бошловчи
таржимонлар доимо: «инглизча сўз инглизча-русча луғатда бор. Унинг русча маънолари ҳам
кўп берилган, лекин уларнинг бирортаси контекстга тўғри келмайди. Нима қилайлик?» - деб
сўрашади. Мазкур сўз доимо контекстга боғлиқ ҳолда таржима қилинади. Шунинг учун
луғат муқобили бўлмагани боис мазкур тушунчани маълум даражада мос келадиган қатор
вариантларини қайд этишга ҳаракат қилади. Чунки уларнинг мажмуи сўзнинг турли маъно
нозикликларини акс эттирган бўлади. Бироқ, табиийки, сўзнинг барча маъноларини луғатда
акс эттиришнинг имкони йўқ. Шу сабабли луғатда мавжуд маъноларни умумлаштириб,
сўзнинг умумий маъноси ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш керак. Масалан:
107