Page 105 - 3-2017
P. 105
Хорижий филология.№3, 2017 йил
Ўткир Қурбонович Юсупов
(1938-2017)
Юсупов Ўткир Қурбонович 15 февраль 1938 йил Тошкентда зиѐлилар оиласида
таваллуд топган. 1955 йил 111-ўрта мактабни кумуш медаль билан тугатгач, Тошкент давлат
чет тиллар педагогика институтининг инглиз тили факультетига ўқишга кирди. Талабалик
даврида институт илмий жамиятида фаол қатнашган ва Тошкентда ўтказиладиган Осиѐ ва
Африка ѐзувчилар конференцияларига доимо жалб қилинган. 1960 йил институтни имтиѐзли
диплом билан битиргач, у давлат топшириғига биноан Фарғона вилояти Қува шаҳридаги 9-
мактабга инглиз тили ўқитувчиси лавозимида ишга юборилди. 1961 йил Тошкент давлат чет
тиллар педагогика институти қошидаги аспирантуранинг сиртқи бўлимига кирди,
кейинчалик (1962) кундузги бўлимига ўтди. 1962-1964 йилларда – аспирантлик даврида
армияда хизмат қилди.
Ў.Қ.Юсупов кўп йиллар давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида
ўқитувчи, катта ўқитувчи, кафедра мудири, декан ва биринчи проректор ва Тошкент давлат
техника университетининг Бизнес бошқарув факультетида профессор лавозимида ҳамда
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Хорижий филология
факультетида профессор лавозимида ишлаган, халқ маорифи аълочиси, меҳнат фахрийси.
Ў.Қ.Юсупов 1971 йилнинг 6 июлида Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиѐт
институтида ―Инглиз ва ўзбек тилларидаги шарт эргаш гапли қўшма гапларнинг қиѐсий
таҳлили‖ мавзусидаги диссертациясини ѐқлаб филология фанлари номзоди даражасини олди.
1977 йил 25 майда олий аттестация комиссиясининг қарори билан унга инглиз тили
кафедраси доценти илмий унвони берилган. 1985 йил Мовквада Фанлар Академияси
Тилшунослик институтининг Ихтисослашган кенгашида ―Чоғиштирма тилшуносликнинг
муаммолари‖ мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ѐқлади. Унинг
докторлик диссертацияси мазмунини акс эттирувчи ―Проблемы сопоставительной
лингвистики‖ монографияси тез орада Москва чет тиллар педагогика институти
аспирантурасига кириш ва минимум топшириш учун тавсия қилинган адабиѐтлар қаторидан
жой олди. 1987 йил 17 апрелда олий аттестация комиссиясининг қарори билан инглиз тили
кафедраси профессори илмий унвони берилди.
Ў.Қ.Юсупов В.В.Виноградов, В.Н.Ярцева, Г.В.Колшанский, Л.С. Бархударов,
И.Р.Гальперин, Ю.В.Рождественский каби машҳур олимларининг маърузаларидан
баҳраманд бўлган.
Ў.Қ.Юсупов республикамиз учун ўн бешдан ортиқ фан доктори ва фан номзодларини
етиштириб берди, элликдан ортиқ магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилди, кўпгина
докторлик ва номзодлар диссертацияларини ѐқлашда оппонентлик қилди, қатор китобларни
чоп этилишида муҳаррирлик вазифасини бажарди. У бир неча марта буюк Британия ва
Москвада малакасини оширди. Унинг илмий қизиқиш доираси чоғиштирма тилшунослик,
германистика, умумий тилшунослик, когнитив лингвистика, миллатлараро мулоқот,
лингвопрагматика, лингвомаданиятшунослик, таржимашунослик ва чет тил ўқитиш
методикаси соҳаларидир.
Олим ―Проблемы сопоставительной лингвистики‖ (1980), ―The Grammatical Structures
of English, Uzbek and Russian‖ (1986), ―Теоретические основы сопоставительной
лингвистики‖ (2007), ―Инглиз тили грамматикасидан универсал қўлланма‖ (2011,2013),
―Contrastive Linguistics of the English and Uzbek Languages‖ (2013), ―English-Uzbek Grammatic
Diaforms‖ (2015) каби юздан ортиқ илмий асарлар ва мақолалар муаллифи.
Ў.Қ.Юсупов Ўзбек тилини дунѐга таништириш мақсадида ―Modern Uzbek language‖
(2017) дарслигини яратди, ушбу дарслик чет эл фуқаролари учун мўлжалланган бўлиб, улар
ушбу дарслик орқали ўзбек тилини мукаммал ўрганиши учун асосий восита бўлиб келмоқда
104