Page 110 - 4-2016
P. 110
Хорижий филология. №4, 2016 йил
доир‖ (1975), ―Муаллиф нутқи ҳақида‖ (1976), ―Саид Аҳмад асарларида персонажлар
нутқини индивидуаллаштириш воситалари ҳақида‖ (1977), ―Саид Аҳмад асарларида
диалектизмларнинг стилистик функциялари‖ (1979), ―Бадиий асар тили ва услубини
ўрганиш‖ (1980) каби илк илмий мақолалари унинг ишқи филология фанига, бадиий нутқ
услубияти соҳасига тушганлигидан дарак беради.
1979 йилда Б.Йўлдошев машҳур тилшунос олим, академик Ш.Шоабдураҳмонов илмий
раҳбарлигида ―Саид Аҳмад асарларининг тили ва услуби‖ мавзуидаги номзодлик
диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу диссертацияда ўзбек филологияси фанида
илк бор таниқли ѐзувчи Саид Аҳмаднинг муаллифлик идиолекти, унинг лисоний шакллардан
фойдаланиш маҳорати, халқ мақоллари, фразеологизмларни қўллашдаги ўзига хослиги
батафсил таҳлил қилинган, енгил юморга, ҳазил-мутойибага бой ѐзувчи асарларининг ўзига
хос услубий хусусиятлари ўрганилган эди. Серғайрат олим ўзининг бу соҳадаги илмий
изланишларини янада давом эттириб, кейинчалик ―Бадиий нутқ стилистикаси‖ (1982), ―Саид
Аҳмад асарларининг тили ва услуби‖ (1987), ―Ўзбек бадиий прозасининг услубий таҳлили‖
(1989), ―Ўзиники бўлмаган нутқнинг грамматик-стилистик хусусиятлари ва бадиий
текстдаги ўрни‖ (1992), «Бадиий асар тили ва услуби масалалари» (2001, 2006), ―Уфқ‖
трилогиясининг лингвопоэтик таҳлили масалалари‖ (2006) номли монографиялар,
қўлланмалар ва кўплаб илмий мақолалар яратди. Бу ишлар илмий жамоатчилик томонидан
юксак баҳоланди.
Б.Йўлдошевнинг тилшуносликнинг умумназарий муаммоларига доир ўқув
қўлланмалари, дастурлар, услубий тавсиялар яратиш соҳасидаги фаолияти ҳам ғоят
ибратлидир. Олим ўз сафдошлари билан ҳамкорликда эълон қилган ―Умумий тилшунослик‖
(1974, 1979, 1982), ―Тилшуносликка кириш‖ (1980), ―Тилшуносликка кириш‖ курсидан
амалий машғулотлар режаси‖ (1983), ―Тилшуносликка кириш‖ курсидан услубий тавсиялар‖
(1988), ―Лингвистик таълимотлар тарихи‖ курсидан дастур‖ (1984, 1996), ―Тилшуносликка
кириш‖ курсининг дастури‖ (1995), ―Умумий тилшунослик‖ курсининг дастури‖ (1996),
―Тилшунослик таълимотлари тарихи‖ курсидан услубий тавсиялар‖ (1993), «Тилшунослик
асослари» фанидан рейтинг топшириқлари» (2001), «Умумий тилшунослик асослари» (2005)
каби ишлари мамлакатимизда юқори малакали филолог кадрлар тайѐрлаш ишига муносиб
ҳисса қўшмоқда.
70-йиллардан бошлаб Бекмурод Йўлдошев фразеология, фразеография ва фразеологик
услубият муаммоларини тадқиқ этиш билан узлуксиз шуғулланди. Олим профессор
Ҳ.Бердиѐров ва доцент Р.Расулов билан ҳамкорликда ўзбек тили фразеологизмларининг
изоҳли луғатини яратиш ишида бевосита иштирок этди. Бу тадқиқотнинг тўрт қисми ―Ўзбек
фразеологиясидан материаллар‖ номи билан нашр этилди (1976, 1979, 1983, 1997) ва илмий
жамоатчиликнинг муносиб баҳосини олди. Кейинчалик олим К.Бозорбоев билан
ҳамкорликда ―Ўзбек тили фразеологизмларининг луғати‖ (сўзлик) асарини ҳам нашр эттирди
(1998). Б.Йўлдошев фразеология ва ўзбек фразеологик услубиятига доир ―Ўзбек тилидаги
фразеологизм-сарлавҳалар ҳақида‖ (1979), ―Фразеология ва ўзбек тилини ўқитиш‖ (1980),
―Фразеологизмларнинг грамматик табиатига доир‖ (1981), ―Фразеологик вариантлар ва
уларнинг айрим услубий хусусиятлари‖ (1982), ―Фразеологизмларнинг структурал-
грамматик ва семантик хусусиятлари‖ (1985), ―Навоий асарларида ―бош‖ компонентли
фразеологизмларнинг қўлланилиш хусусиятлари ҳақида‖ (1990), ―Фразеологизмнинг сўз
билан функционал муносабатига доир‖ (1992) каби илмий мақолалар, қўлланмалар нашр
эттирди. Ана шу илмий изланишларнинг натижаси сифатида ―Ҳозирги ўзбек адабий тилида
фразеологик бирликларнинг функционал-услубий хусусиятлари‖ номли докторлик
диссертацияси юзага келди. Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиѐт институти
хузуридаги Ихтисослашган кенгашда 1994 йилда муваффақиятли ҳимоя қилинган мазкур
диссертация ўзбек фразеологияси ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди. Диссертация
109