Page 111 - 4-2016
P. 111
Хорижий филология. №4, 2016 йил
ҳимоясида сўзга чиққан расмий ҳакамлар академик Ғани Абдураҳмонов, профессорлар
Шавкат Раҳматуллаев, Бозорбой Ўринбоев, шунингдек академик Шоназар Шоабдураҳмонов,
профессорлар Абдимурод Маматов, Нинель Владимирова, Баҳром Бафоев ва бошқалар бу
ишга юксак баҳо бердилар.
Дарҳақиқат, ―фразеологизмларнинг услубий фарқланиши ва нутқий фаоллашув
имкониятларини монографик планда ўрганишга бағишланган ушбу диссертация ўзбек
лингвопоэтикаси, услубияти масалаларининг кейинги босқичлардаги такомилида амалий
дастур бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Б.Йўлдошев тилшунослик муаммолари билан бир қаторда адабиѐтшунослик, тил
ўқитиш методикаси, таржимашунослик, қиѐсий типология масалалари бўйича ҳам қатор
илмий ишларнинг муаллифи саналади. Шунингдек, олим ―Саид Аҳмад‖ (1977), ―Ўзбек
фразеологиясига доир библиографик кўрсаткич‖ (1978), ―Тилшунос олим‖ (1978), ―Газета
тили‖ (1984), ―Ўзбекистон фольклори бўйича библиографик кўрсаткич‖ (1981, 1983),
―Фразеология ва умумий тилшунослик бўйича библиографик кўрсаткич‖ (1984), ―Раҳматулла
Қўнғуров‖ (1993), ―Профессор Ҳамдам Бердиѐров‖ (2008), ―Профессор Жўрабой Ҳамдамов‖
(2009), ―Профессор Худойберди Дониѐров‖ (2016), ―Ўзбек фразеологияси‖ (2016) сингари
бир қатор библиографик тадқиқотларнинг, илмий-назарий очеркларнинг яратилишида
бевосита иштирок этди. Профессор Б.Йўлдошевнинг жами нашр этган илмий-назарий,
услубий ва илмий-оммабоп характердаги ишлари жамланса 300 босма тобоқдан ошади.
Проф.Б.Йўлдошевнинг нафақат излануван олим, балки фидойи фан ва таълим
ташкилотчиси эканлиги унинг 2000-2003 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг
ўзбек тили ва адабиѐти факультети декани лавозимида ишлаган пайтида яққол намоѐн бўлди.
Ўша йиллар НДПИ ўзбек тили ва адабиѐти факультети, ундаги кафедралар ҳар томонлама
шаклланди, докторлик, номзодлик диссертациялари тайѐрланди ва ҳимоя қилинди.
1991-2006 йилларда олим СамДУ ҳузуридаги филология фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ихтисослашган илмий кенгаш аъзоси эди. Сўнгги йилларда Бекмурод
Йўлдошев филология факультети илмий кенгаши аъзоси, университет илмий-техника
комиссиясининг аъзоси, ―СамДУ илмий-тадқиқотлар ахборотномаси‖ журнали таҳрир
ҳайъатининг аъзоси сифатида баракали меҳнат қилган эди. Фаолияти давомида Б.Йўлдошев
ўндан ортиқ номзодлик ва бир докторлик диссертациясига расмий ҳакамлик қилган. Унинг
бевосита илмий раҳбарлигида Ф.Бобожонов, З.Пардаев, О.Турсунова, М.Вафоева сингари
ѐшлар номзодлик ишларини ҳимоя қилган эди.
Бир сўз билан айтганда, Бекмурод Йўлдошев нафақат Самарқанднинг, балки
мамлакатимизнинг забардаст филолог-олими эди. Бугун таниқли олим ва мураббий
хотирасини ѐд этарканмиз, у киши нафақат олимлик, балки том маънодаги одамийлиги,
юксак маънавий фазилатлари билан кўз олдимизда гавдаланади. Камдан-кам учрайдиган
тафаккур қобилияти, зукко ва топқирлиги, меҳнаткашлиги билан барчамизга ибрат бўлган
устоз ѐди ва сиймоси хотирамизда мангу яшайди.
Профессор Саодат Боймирзаева,
Катта илмий ходим Умида Рашидова
110