Page 107 - 4-2016
P. 107
Хорижий филология. №4, 2016 йил
―Мавлоно Шаҳобиддин ярқироқ тўнини ҳалпиллатиб, юқорига ўтди. Гўѐ
шогирдларнинг ўлтиришига кириб қолган домладай, кеккайиб ўтирди. Паст бўйли, кичик,
лекин миқти гавдали, ботиқ кўзлари бесаранжом ўйнаган, паҳмоқсоқол, пала-партиш
кийинган мавлоно Биноий лабларидаги истеҳзоли кулги билан ҳаммага бир қараб қўйди-да,
сохта бир камтарлик билан кичик қаддини бироз букиб кўришди ва қуйига, тўғри келган
жойга ўтира қолди‖ (2, 149-б).
―Mavlono Shahobiddin in an overly spacious, bright robe, went into the room and sat
proudly on the place of honour, as if a teacher among students. – Casually dressed, stocky Binoiy
with a patchy beard and shifty eyes anxiously looked around quizzically. He bowed with mock
humility and sat down on the first available place‖ (3, 138-p).
Асардаги ўзбек маданияти, турмуш тарзи ва атрофдаги бутун объектив борлиқнинг
ўзбек тилига хос тарзда ифодаланишини инглиз тили китобхонларига етказиш мақсадида
уларга тушунарли тушунчалар ва ҳаѐт тарзига яқин бўлган иборалар билан алмаштирилгани
эътиборга молик. Бу ҳолатни қуйидаги жумлалар таржимасида кўриш мумкин.
- Бек оғангга айрон келтир, қизим (2, 55-б).
... Қиз ҳаял ўтмай, эски бир шолча, тоза кўрпача ва ѐстиқ олиб чиқиб, эпчиллик билан
жой ҳозирлади (2, 55-б).
- Bring some ayran for your brother here, my daughter. (3, 51-p.).
… The girl brought a small carpet, clean kurpacha and a pillow and prepared a place for a
rest quickly (3, 51-p).
- Гул қизим, мен сенга яқинда анча ўртоқлар топамен, не дейсен? (2, 49-б).
- Oh, my lovely daughter, I am going to find some friends for you one of these days, what
do you say? (3, 45-p.).
- Мир жанобларини бениҳоят ташвишга солиб, ғазабларига сабаб бўлган воқеа шулки,
- деб бошлади Ҳайдар, - яқинда сиз пушти-паноҳимиз подшоҳи оламнинг баковуллари Мир
жанобларининг ҳаѐтларига қасд этди! (2, 367-б).
- There was a case that alarmed and angered infinitely Mr.Emir – he said – One of the chefs
sent by the sovereign, for our protection and support, attempted suicide to the life of Mr.Navoiy (3,
339-p).
Таржимада аслиятни тўлиқ сақлаб бўлмаслиги ва ѐзувчи даҳоси, унинг қалам
кучининг қудратини таржимада ифодалаш учун катта қобилият ва йиллар тажрибаси
кераклиги, таржимада ѐзувчи ғоясини ифодалашнинг уддасидан чиқиш мушкуллиги
қуйидаги мисолларда кўринади.
... Қони, эти, тирикчилиги, ери, тили, тарихи бир бўлган бир халқ нима учун икки
душман гуруҳга бўлиниб, бир-бирининг қонини тўкади? Нима учун бутун бир халқнинг
азамат дарахти илдизларига болта урадилар? Бу йигитлик, қаҳрамонлик, зафарми, ажабо?
Шоир қалбининг яраси билан тарихни ўйлайди (2, 75-б).
… For what the people who have the same blood, flesh and lifestyle, the same origin, a
unique language and past divided into two hostile camps and began to destroy each other? The poet
thought about the history of these people (3, 69-p).
... Муомалада, Ҳайдардан бошқа, ҳамма у билан самимийдек кўринишига қарамай,
Абдусамад юракларнинг қаърида, кўзларнинг яширин маъносида, сирли имо-ишораларда
унга ѐт каби қараганликларини сезди. Навоийнинг ер тагида илон қимирлаганини сезадиган
зийрак эканига кундан-кун чуқурроқ ишонди. Ҳамманинг икки кўзи бўлса, Шайх
Баҳлулнинг гўѐ ҳаммаѐғи кўз... (2, 347-б).
… All the servants of Navoiy, except Haydar, accessed with the new chef friendly, but their
expression of the eyes and some subtle hints, Abdusamad felt their unexpressed hostility and
suspicion, and if all followed him with two eyes, Sheikh Bahlul did with four (3, 319-p).
106