Page 106 - 4-2016
P. 106

Хорижий филология.  №4, 2016 йил



            REVIEWS                                                          ТАҚРИЗ


            Л
                         ОЙБЕКНИНГ “НАВОИЙ” АСАРИ ТАРЖИМАСИ ХУСУСИДА

                   Ўзбекистон  жаҳон  ҳамжамиятида  ўз  ўрнини  эгаллаб  бораѐтган  бир  пайтда  ўзбек
            адабиѐтини  дунѐга  таништириш  ва  тарғиб  этиш  муҳим  аҳамият  касб  этади.  Биринчи
            президентимиз  И.А.Каримов  томонидан  2012  йил  10  декабрдаги  ―Чет  тилларни  ўрганиш
            тизимини  янада  такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тўғрисида‖ги  1875-сонли  қарори  чет
            тили ўқитувчилари, таржимонлар ва шу соҳага алоқадор мутахассисларга катта масъулият
            юклади. Бунда мавжуд бўлган барча имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, бизда бор
            салоҳиятни  кенг  жамоатчиликка  кўрсата  билиш  талаб  этилади.  Бу  борада  кенг  кўламли
            ишларнинг амалга оширилаѐтгани ва бу ишлар жумласига эл ардоқлаган адибларимизнинг
            асарларини чет тилларга тўғридан-тўғри таржима қилинаѐтгани қувонарли ҳолдир. Шу йўлда
            амалга оширилган ишлардан бири сифатида Ойбекнинг ―Навоий‖ романининг таржимасини
            кўрсатишимиз  мумкин.  Бу  асар  И.М.Тўхтасинов  ва  О.М.Мўминовлар  томонидан  инглиз
            тилига ўгирилган бўлиб, АҚШлик мутахассис Кристин Смарт томонидан таҳрир қилинган.
                   Бадиий  асар  таржимаси  мураккаб  ва  машаққатли  жараѐн  ҳисобланиб,  таржимондан
            маҳорат  ва  катта  тажрибани  талаб  қилади,  негаки  бадиий  асар  фақат  воқеалар  баѐни
            бўлмасдан, балки ўқувчига эстетик завқ бағишлаши, уни асарда тасвирланган хаѐлот оламига
            бошлаб  бориши  ва  инсонда  турли  эзгу,  ижобий  таассуротлар  уйғотиши  билан  ажралиб
            туради.  Ойбекнинг  ―Навоий‖  романи  содда  тарзда  таржима  қилинган  бўлиб,  инглиз  тили
            сўзлашувчиларига  Алишер  Навоий  сиймоси,  унинг  эзгу  ғоялари,  амалга  оширган  улкан
            бунѐдкорлик  ишлари  ва  яхшилик  йўлида  халқ  учун  қилган  хизматлари,  шунингдек,  Ўрта
            асрлардаги  шарқ  муҳити,  турмуш  шароитлари  ва  турли  ижтимоий-сиѐсий  воқеалар
            қизиқарли  усулда  етказилган.  Асар  таржимасида  бир  қараганда  кўп  ҳолларда  компрессия
            (матннинг  қисқариши)  (1,  106-б.)  усулидан  фойдаланилганлиги  аслият  матнидаги  юксак
            маҳорат  ва  гўзалликка  путур  етказгандек  туюлади.  Лекин,  иккинчи  томондан,  маълумки
            таржимада  ҳар  доим  ҳам  юз  фоиз  муқобилликка  эришиб  бўлмайди  ва  аслиятдаги  баъзи
            жиҳатлар йўқотилади. Шу туфайли бу каби камчиликлар барча таржима асарлари учун хос
            дейиш  мумкин.  Асар  таржимасида  ғализ  жумлалар,  маъносиз  сўз  бирикмалари  ва
            ибораларнинг  учрамаслиги  таржиманинг  қимматини  оширади.  Асар  таржимасининг  ўзига
            хос жиҳати шундаки, бу ерда атоқли отлар ва жой номлари, ўзбек маданиятига хос бўлган
            реалиялар  ўзбек  тилида  қандай  бўлса,  инглиз  тилида  ҳам  худди  шу  тарзда  ўзгаришсиз,
            транслитерация  усулида  берилган  бўлиб,  бу  сўзларнинг  билвосита  эмас,  бевосита  ўзбекча
            талаффуз ва графикада инглиз тилига кириб боришига замин яратади. Бу ҳолат ўзбек тилини
            жаҳонга танитиш ва ўзбек тилига оид бўлган сўзларнинг инглиз тилига кириб бориши, шу
            билан  бирга  ўзбек  тилининг  жаҳон  тиллари  интеграциясида  мавқеининг  ошишига  хизмат
            қилади.
                   Асардаги мураккаб эргаш гаплар, эргаш гапли қўшма гаплар маъноли синтагмаларга
            ажратилган ҳолда алоҳида мустақил содда гаплар кўринишида таржима қилинган ва бунда,
            юқорида айтилганидек, компрессия усулидан фойдаланилган. Масалан:
                   ―Арслонқул чумолидай тўхтовсиз ўрмалаган одамлар орасида, ҳар томонга аланглаб,
            ҳар  қадамда  ҳунар  ва  санъатнинг  мўъжизаларига  йўлиқароқ,  тентиб  кетди-да,  солинаѐтган
            мадрасанинг пештоқи қаршисида Соҳиб Дорони заррин ѐқа тўн кийган, ѐшгина олифта йигит
            билан қизғин суҳбат қилаѐтганини кўриб, улардан нарироқда тўхтади‖ (2, 201-б).
                   ―Arslankul walked among people, tirelessly scurry like ants, and glanced around curiously.
                   Near the madrassahs being built opposite the portal he saw Sahib Doro, busily talking with
            boys smartly dressed in robes embroidered with gold collars.‖ (3, 184-p.)
                                                           105
   101   102   103   104   105   106   107   108   109   110   111