Page 108 - 4-2016
P. 108

Хорижий филология.  №4, 2016 йил



                   Умуман олганда, ўзбек тилида битилган ҳар қандай асарнинг дунѐ тилларига таржима
            қилиниши  бу  жуда  қувонарли  воқеа,  албатта.  Бу  билан  ўзбек  халқи,  тарихи,  маданияти,
            турмуш тарзи ва бошқа жиҳатлари яна бир бор дунѐ юзини кўради ва бошқа халқлар билан
            янада яқинлашади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, Ойбекнинг ―Навоий‖ асарининг инглиз
            тилидаги таржимаси олдига қўйилган вазифа адо этилган дейиш мумкин. Лекин бир нарсани
            ѐдда  сақлаш  керакки,  буюк  асарлардаги  пур  маъноликни,  ўзбек  халқи  маънавиятини,
            маданиятига хос жиҳатларни чет тилларда сўзлашувчи китобхонларга борича етказиш учун
            асар таржимаси устида қайта-қайта кўп ишлаш, жумлаларни янада сайқаллаштириш, уларга
            аниқлик  киритиш  ва  асарнинг  бир  эмас,  бир  неча  таржима  вариантларини  яратиш  талаб
            этилади. Бу маънода шундай юксак масъулиятни зиммасига ола билган барча ижодкорларга
            тасанно айтиш лозим, холос.


                                                                                 СамДЧТИ Таржима
                                                                      назарияси ва амалиѐти кафедраси
                                                                          ўқитувчиси Нурбаева Ш.К.


































                                                           107
   103   104   105   106   107   108   109   110   111   112   113