Page 109 - 4-2016
P. 109

Хорижий филология.  №4, 2016 йил




            MEMORIA                                                          ХОТИРА


                                      ОЛИМ, УСТОЗ ВА МУРАББИЙ ХОТИРАСИ


                  Олимлик, илм йўли осон эмас. Ушбу йўлдан юрмоқ истагида бўлганлар кўп, аммо бу
            машаққатли  йўлнинг  охирига  ҳамма  ҳам  етавермайди.  Ҳақиқий  олимлик  мартабасига
            эришмоқ  учун жуда кўп машаққат чекмоқ, изланмоқ, меҳнат қилмоқ лозим. Шунинг  учун
            ҳам    олимлар  ҳақида  гапираѐтганимизда,  уларга  чуқур  ҳурмат,  эҳтиром  кўрсатмоғимиз
            даркор.
                  Профессор  Бекмурод  Йўлдошев  кейинги  қирқ  уч  йил  давомида  Самарқандда  яшаб,
            оддий  талабаликдан  филология  фанлари  доктори,  СамДУ  ўзбек  тилшунослиги
            кафедрасининг  профессори,  фразеология,  бадиий  матн  услубияти,  умумий  тилшунослик
            соҳасида  мамлакатимизда  таниқли  тилшунос-олим  даражасигача  бўлган  жонли  илмий  ва
            ҳаѐт йўлини босиб ўтди.  Ушбу заҳматкаш олимнинг ҳаѐт йўли ҳозирда илм йўлига тушган
            ѐшлар учун жуда ибратлидир.
                  Б.Йўлдошев  1947  йил  июлда  Самарқанд  вилоятининг  Пахтакор  (ҳозирги  Пахтачи)
            туманидаги Зиѐвуддин қўрғонида дунѐга келди. Унинг ѐшлик йиллари қадимий Дабус қалъа
            ѐнидаги  Зиѐвуддин  қўрғонида  ўтди.  Бўлажак  олим  1953-1964  йилларда  Зиѐвуддиндаги  14-
            (ҳозирги  22)  ўрта  мактабда  таҳсил  олди.  Унинг  дастлабки  хабарлари  вилоят  ва  туман
            газеталарида  ўқувчилик  даврларидаѐқ  эълон  қилинган    эди.  Ўрта  мактабни  олтин  медаль
            билан  тугаллаган  Б.Йўлдошев  1964-1969  йилларда  Самарқанд  давлат  университетининг
            ўзбек  ва  тожик  филологияси  факультетида  таҳсил  кўрди.  Ҳамда  шу  даргоҳда  Воҳид
            Абдуллаев, Улуғ Турсунов, Ҳамдам Бердиѐров, Худойберди Дониѐров, Нуриддин Шукуров,
            Ботирхон Валихўжаев, Раҳматулла Қўнғуров, Абдужаббор Мухторов, Ваҳоб Эгамов, Раҳим
            Муқимов,  Сайдулла  Мирзаев,  Жўрабой  Ҳамдамов,  Раҳмонқул  Орзибеков  каби  машҳур
            адабиѐтшунос ва тилшунос олимларнинг таълимидан баҳраманд бўлди.
                  Б.Йўлдошев  тилшунослик  ва  адабиѐтшунослик  масалаларига  талабалик  йилларидаѐқ
            катта қизиқиш билан қаради. У СамДУ  талабаларининг ҳар йили ўтказиладиган анъанавий
            илмий  анжуманларида  бадиий  асар  тили  ва  услубият  муаммоларига  оид  қизиқарли
            маърузалари билан иштирок этди. Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон республикалари талабаларининг
            Бишкекда бўлиб ўтган илмий анжуманида(1968) маъруза билан қатнашади. Бишкекда у ўша
            вақтда ҳаѐт бўлган, машҳур тилшунос олим К.К.Юдахин билан учрашади ва суҳбатлашади.
            Бўлажак  олимнинг  ―Она  қалбининг  буюклиги ҳақида  достон‖  (1968),  ―Тил  маданиятининг
            улкан  тарғиботчиси‖  (1969)  каби  мақолалари  талабалик  йилларидаѐқ  матбуотда  эълон
            қилинганди.
                  Б.Йўлдошев  1969  йилда  университетни  имтиѐзли  диплом  билан  тугатгач,  йўлланма
            билан Самарқанд  вилоят ―Ленин йўли‖ (ҳозирги ―Зарафшон‖) газетаси  таҳририятига ишга
            келди.  Газета  Б.Йўлдошев  учун  қаламнинг  чархланиши,  тезкорлик,  ҳозиржавоблик
            хислатларини  эгаллаш  учун  ўзига  хос  мактаб  бўлди.  Худди  шу  даврда  унинг  бир  қанча
            таржималари, хабар ва мақолалари матбуотда эълон қилинди. У газетада мусаҳҳиҳ, адабий
            ходим, кейинчалик таржимон бўлиб ишлади.
                  1970 йил СамДУда янги умумий тилшунослик кафедраси ташкил этилиши билан устоз
            Ҳамдам  Бердиѐров  Б.Йўлдошевни  кафедра  ўқитувчилигига  ишга  тавсия  этди.  70-йилларда
            Бекмурод  Йўлдошев  алоҳида  жўшқинлик  билан  талабаларга  ―Умумий  тилшунослик‖,
            ―Ҳозирги  ўзбек  адабий  тили‖,  ―Рус  гуруҳларида  ўзбек  тили‖,  ―Тилшуносликка  кириш‖
            фанларидан юксак савияда сабоқ бериш, жамоат топшириқларини аъло даражада бажариш
            билан  бирга  илмий-тадқиқот  ишлари  билан  ҳам  мунтазам  шуғуллана  бошлади.  Олимнинг
            ўша  йиллари  нашр  этилган  ―Ўзиники  бўлмаган  нутқнинг  айрим  услубий  хусусиятларига
                                                           108
   104   105   106   107   108   109   110   111   112   113